Макрон инаугурациядан кейин биринчи қайси давлатга бориши аниқ бўлди 

Олам

image

Франция Президенти Эммануэль Макрон жорий йилнинг 9 май куни Берлинга ташриф буюриб, Германия канцлери Олаф Шольц билан учрашишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Елисей саройи маълум қилди.  

“Франция Президентининг инаугурациясидан кейинги биринчи ташрифи Берлинга бўлади, бу Франция-Германия муносабатлари мустаҳкамлигини яна бир бор таъкидлайди”, дейилган иккинчи муддатга сайланган Макрон маъмурияти хабарида. 

Баёнотда айтилишича, Президент ва канцлер, хусусан, Украинадаги вазият ва “Европа суверенитети учун муаммолар”га оид масалаларни муҳокама қилади. Хабарда қайд этилишича, учрашув чоғида энергетика ва Европа хавфсизлиги масалаларига ҳам тўхталиб ўтиш режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Макрон жорий йил 10 ва 24 апрель кунлари икки турда бўлиб ўтган сайловларда иккинчи муддатга Франция Президенти этиб сайланди. Давлат раҳбарининг инаугурацияси 7 май куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Макрон

Баҳолаганлар

162

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг