Махачевнинг севимли жангчиси ким эканлиги маълум бўлди
Спорт
−
06 Январь
3096Енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев ўзининг севимли жангчиси кимлигини айтди.
“Менинг севимли жангчим – Френки Эдгар. У жуда кўп кучли йигитларни мағлуб этди. Унинг жуссаси нисбатан кичикроқ бўлишига қарамай, Эдгар катта гавдали рақибларини доғда қолдирарди”, дейди Махачев.
41 ёшли Эдгар 2022 йилнинг ноябрида нафақага чиқди. Хайрлашув жангида у биринчи раунддаёқ Крис Гутересга ютқазганди.
Эслатиб ўтамиз, россиялик 31 ёшли жангчи Ислом Махачев ўтган йилнинг асосий жангида бразилиялик жангчи Чарльз Олвейрага қарши чемпионлик камари учун октагонга чиқиб, ғалабага эришганди.
LiveБарчаси