Махачевнинг кейинги рақиби маълум бўлди

Спорт

image

Енгил вазн тоифасида янги UFC чемпиони Ислом Махачев UFC 284 доирасида ўз чемпионлик камарини ҳимоя қилиши мумкин.

Махачев UFC 284 доирасида ярим енгил вазн тоифаси чемпиони ва P4P рейтинги етакчиси австралиялик Алекс Волкановскига қарши октагонга чиқиши керак. Тез орада икки спортчининг жанги айнан қайси турнир доирасида ўтказилишига ойдинлик киритилади.

Маълумот учун, UFC 284 промоушени 2023 йилнинг 12 февраль куни Австралиянинг Перт шаҳрида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 22 октябрь куни россиялик 31 ёшли жангчи Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 280 промоушенида бразилиялик Чарльз Оливейрани мағлуб этиб, чемпионлик камари соҳиби бўлганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

666

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг