Махачев Волкановскига қарши жангдан қанча ишлаб олгани маълум бўлди
Спорт
−
22 Октябрь 2023
32836Кеча, 21 октябрь куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтган UFC 294 турнирида иштирок этган спортчиларнинг қанча гонорар ва бонус олгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Meta Ratings” хабар берди.
Қайд этилишича, мусобақадаги энг катта гонорар кечанинг марказий жангида австралиялик Александр Волкановскини мағлуб этган Россия вакили Ислом Махачевга берилган. У ушбу жангдан 1,79 миллион доллар миқдорида даромад олган.
Мазкур пулларнинг 750 минг доллари иштирок учун, 100 минг доллари ғалаба учун, 850 минги трансляциялардан келган даромад, 50 минг доллари энг яхши жанг учун бонус, 42 минг доллар эса ҳомийлар тўлови ҳиссасига тўғри келмоқда.
Волкановски эса 1,58 миллион доллар (750 минг жанг учун, 800 минг трансляциялар сотувидан тушган маблағ, 32 минг ҳомийлар тўлови) гонорар олди.
Шунингдек, Ҳамзат Чимаев 865 минг доллар, унга ютқазган Камару Усмон эса 1,02 миллион доллар гонорар соҳибига айланди.