Макгрегор жиу-житсу бўйича қора белбоғ соҳибига айланди 

Спорт

image
0:00
0:00
download

Ирландиялик 35 ёшли UFC жангчиси Конор Макгрегор Бразилиянинг энг оммабоп спорти ҳисобланган жиу-житсу (яккакураш тури) бўйича қора белбоғ соҳибига айланди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Бугун мураббийим ва дўстим Жон Каванадан қора белбоғни олдим. Бу 20 йиллик меҳнатларим натижаси! Албатта Жон ва жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман. Бразилияча жиу-житсу бўйича қора белбоғ! Ажойиб!”, дейди Конор Макгрегор

Маълумот учун, Макгрегор икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони ҳисобланади. Ирландиялик спортчи UFC'да 22 та ғалаба ва 6 та мағлубият қайд этган. 37 ёшли Чандлер эса профессионал фаолиятида 23 марта ғалаба қозониб, 8 та жангида мағлубиятга учраган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ допингга қарши курашиш агентлиги (USADA) ирландиялик спортчига жанг қилишга рухсат бермаган эди. Конор жанг ўтказишидан аввал 6 ой мобайнида USADA текширувида бўлиши керак бўлган, бироқ у ташкилотнинг талабларини бажаришдан бош тортган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Конор Макгрегор жиу-житсу

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг