Макгрегор узоқ муддатга сафдан чиқди

Спорт 13003
image

Аввал хабар берганимиздек, 24 январь куни Абу-Дабидаги (БАА) "Жанглар ороли"да бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасининг асосий баҳсида ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор америкалик Дастин Порьега мағлуб бўлди.

Жангнинг иккинчи раунди тугашидан олдин Порье Макгрегорнинг оёғига кучли зарба берди. Ушбу жароҳати туфайли Макгрегор тиббий кўрсатмаган биноан 180 кун жанг ўтказа олмайди. Бу ҳақда “MMAJunkie” хабар берган. 

Спортчи ўнг оёғининг болдир суяги жароҳатланган. Агар жароҳати тикланиб, шифокорлар рухсат берса, у машғулотларга олдинроқ қайтиши мумкин бўлади. 

Маълумот ўрнида, ушбу жанг тугаганидан сўнг, Макгрегор дарҳол карьерасини якунламоқчи эмаслигини, 2021 йилни фаол ўтказишни режалаштирганини айтганди.

Конор Макгрегор UFC'да 27 бор жанг ўтказиб, 22 марта ғалабага эришган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 845
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×