Мақоладан сўнг: Учтепадаги мактаб кўчирилиши нега чўзилди?

Таҳлил

22222228

Бир неча кун муқаддам, пойтахт Тошкентнинг Учтепа тумани, “Кўксарой” маҳалласида жойлашган 297-умумий таълим мактабида иситиш тизими куз-қиш мавсуми мобайнида ишлатилмагани ҳақида хабар берган эдик. Унда болалар совуқ хоналарда ўтиргани, бошқа бинога кўчиш муддати сабабсиз кечиктирилганлиги маълум қилинган. Таҳририят ижодий жамоаси бу масалада изоҳ олиш учун мактабга йўл олди. 

297-мактабга етиб борган вақтимизда бошқа бинога кўчиш ҳаракатлари олиб борилаётганлигига гувоҳи бўлдик. QALAMPIR.UZ’да эълон қилинган мақоладан кейин мактаб вақтинча мактаб жиҳозлари юк машиналарга юкланаётган экан. Аниқланишича, туманда жойлашган Иқтисодиёт ва сервис коллежида фаолиятини юритиб турар экан. 


Мактабдаги кўчиш ишларини гувоҳи бўлганимиздан сўнг, туман халқ таълими бўлими томон йўлга тушдик. Бўлим мудири Ўткир Қурбонов билан учрашдик. Масъул шахс ҳолат ҳақида ўз тушунтиришларини берди.

“Баъзи мактабларда йиғлагудек ҳолатлар мавжуд. Бу мактабда иссиқлик тизими ёқилган. Бироқ, ертўлалардаги трубалар чириган, ёмон ҳолатда эди. Уни таъмирлаганмиз. Бахтимизга янги 400 миллиард сўмлик дастур чиқди. Ҳозир 8та мактабда таъмирлаш бошланган. Қурилиш-таъмирлаш ишлари кетаётган вақтда болалар мактабда бўлмаслиги керак. Ўрикзор ҳудудида битта коллеж бор, холос. Кўчириш имконияти бор мактаблар фақатгина шаҳар ичида бўлиб, бу болалар учун узоқлик қилади. Бундан ташқари, ўртада “бетонка” бор. Туман ҳокимининг бир неча мактабларни кўчириш бўйича 31 октябрь кундаги қарори чиққан. Бизнинг қўлимизда қароримиз турганда, Иқтисодиёт ва сервис коллежи Вазирлар Маҳкамаси қарори билан ветеринария қўмитасига ўтиб кетди. Шу сабабли кўчириш ишлари айни вақтда мунозара ўтказилмоқда.

 Ҳолат юзасидан янада тўлиқроқ муносабатлар билдирилади”, дейди бўлим мудири Ўткир Қурбонов. 

Мактабга бориб, кўчиш жараёнига гувоҳи бўлдик, масъул шахслар билан суҳбатлашдик. Бу ҳолатда ҳамманинг ўз сабаблари, ичидаги дардлари бор. Аммо уларнинг ҳаммасини ҳам сиртига чиқара олишмайди. Мактаб директори ҳолатнинг асл қиёфасини айтса, калтак унинг “бошида синади”. Бўлим мудирининг ҳам, ҳокимликнинг ҳам ўзига яраша сабаблари бордир. Лекин бир нарса аниқки, азият чекаётганлар ёш болалар, миллат келажаги бўлмоқда.

Баҳодир Аҳмедов


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб кўчирилиши

Баҳолаганлар

47

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг