Мақоладан сўнг: “Suntex prom” МЧЖга мол-мулкларни қайтариш Олий судда кўрилмоқда
Таҳлил
−
13 Январь 2020
4579Жорий йилнинг 7 январ куни QALAMPIR.UZ мухбири Баҳодир Аҳмедовнинг “Аукциондан 3,5 млрдга бино олган тадбиркор кўчада қолди. Мулк дахлсизлиги қани?” номли мақоласи эълон қилинган эди. Унда суд, прокуратура органлари томонидан югур-югурлар сабаб тадбиркор йўқ жойдан 3,5 млрд. сўмга тушаётганлиги баён этилган.
Ушбу масала юзасидан Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан маълумот берилди. Унда шундай дейилади:
“Max profit invest” МЧЖ Тошкент шаҳар хўжалик судининг 2015 йил 2 июндаги ҳал қилув қарорига кўра, банкрот деб топилган.
Корхонани тугатиш билан боғлиқ жараёнда қарздорнинг гаровдаги мол-мулклари 3 307,7млн.сўмга баҳоланиб, очиқ аукцион савдосига чиқарилган.
“Khorezm realtors group” МЧЖ томонидан 2015 йил 30 декабрда ўтказилган аукционда қарздорнинг мулки 3 406,9 млн.сўмга “Suntex prom” МЧЖга сотилган”, дейилади масъул ташкилот муносабатида.
Шунингдек, ушбу вазият юзасидан низо мазмуни ва бугунги кундаги ҳолат ҳам очиқланган. Мутасаддиларнинг хабар беришича, иш айни вақтда Олий судда кўриб чиқилмоқда.
“Max profit invest” МЧЖ таъсисчилари Иқтисодий суд томонидан тайинланган тугатиш бошқарувчиси Одил Адхамжоновнинг харакатларидан норози бўлиб, Яккасарой туман прокуратурасига мурожаат қилишади. Туман прокуратураси томонидан Адхамжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилади. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2017 йил 7 июндаги ҳукмига асосан, Адхамжонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 205-моддаси 2-қисми “а” банди, ЖКнинг 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва ЖКнинг 45-моддалари билан айбдор деб топилади.
Тарафларнинг эътирозларига асосан мазкур ҳолат суднинг турли инстанцияларида кўриб чиқилиб, Тошкент шаҳар судининг 2019 йил 29 августдаги ажримига кўра О.Адхамжоновнинг айбловидан “Max Profit Invest” МЧЖни мол-мулкини сотиш билан боғлиқ айбловлари чиқариб ташланади.
Энди мол-мулкларнинг сотилиши бўйича тузилган шартноманинг бекор бўлиши сабаблари ҳақида тўхталадиган бўлсак, олинган маълумотларга кўра, Адхамжоновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида мол-мулкни сотиш бўйича аукцион савдоси ноқонуний ўтказилган деб топилиб, мол-мулклар қарздор “Max profit invest” МЧЖга қайтарилган ва суднинг ажримига асосан ушбу корхона банкротлик жараёнидан чиқарилган.
Бугунги кунда тугатиш бошқарувчи Адхамжоновга нисбатан қўлланилган айбловлар беъкор қилингани боис, мурожаатда келтирилган мустақил сотиб олувчи “Suntex prom” МЧЖга мол-мулкларни қайтариб бериш масаласи назорат тартибида Олий суд томонидан кўриб чиқилмоқда”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь