МАК Хитойга мунтазам рейсларни 4 февралдан тўхтатади

Жамият

image

Жорий йилнинг 4 февралидан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси коронавирус тарқалиши сабабли Хитойга (Пекин ва Урумчи) қатновчи мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда компания Матбуот хизмати хабар берди.

Президент фармойиши билан республика махсус комиссияси тузилди. Комиссия Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Хитойдан қайтариш ва мамлакатда коронавирус тарқалишининг олдини олиш билан шуғулланади.

Маълумот учун, Хитойда коронавирус тарқалиши сабабли Ўзбекистон Ҳукумат комиссияси ушбу мамлакат билан авиақатновларни тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2019-nCoV коронавирусининг тарқалиши декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида юз берган. Кейинчалик юқтириш ҳолатлари Хитойнинг бошқа шаҳарларида, шунингдек, Жанубий Корея, Таиланд, АҚШ, Канада, Франция, Австралия ва бошқа давлатларда қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой вирус

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг