Магуайр Жаҳон чемпионатига бормайди – Романо

Спорт

image

“Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Ҳарри Магуайр Англия терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун таркибидан четлатилди. Бу ҳақда Фабрицио Романо хабар берди.

Романога кўра, инглиз футболчиси миллий терма жамоанинг якуний рўйхатида йўқлигидан ҳайратда қолганини тан олган.

“Мен ҳайратда қолдим. Ўтказган мавсумимдан сўнг, бу ёзда мамлакатим учун муҳим роль ўйнай олишимга ишончим комил эди. Бу қарор катта зарба бўлди. Миллий терма жамоа футболчиларига омад тилайман”, дейди Магуайр.

Томас Тухелнинг қарори кўплаб инглиз мухлислари ва мутахассислари учун кутилмаган бўлди, чунки Магуайр бу мавсумда “Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибида мунтазам ўйнаган ва Англия терма жамоасининг энг тажрибали ҳимоячиларидан бири ҳисобланади.

Англия терма жамоаси мундиаль учун ҳали расмий қайдномасини эълон қилмади, маҳаллий ОАВларга кўра, бир қатор юлдуз футболчилар якуний рўйхатдан тушиб қолган.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоаси Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Ҳарри Магуайр “Манчестер Юнайтед”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг