Магнус Карлсен футбол клуб билан шартнома имзолади

Спорт

image

16-жаҳон чемпиони, жаҳон рейтинги етакчиси, норвегиялик гроссмейстер Магнус Карлсен Германия иккинчи дивизионининг “Санкт-Паули” футбол клубининг шахмат бўлими билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу шартнома тадбиркор ва хайриячи Ян Ҳенрик Бюттнер томонидан асос солинган Вайссенхаус шахмат академияси ҳамда Гамбург клуби шахмат бўлими ўртасидаги ҳамкорлик доирасида имзоланган.

“Мен немис брендининг бир қисми бўлганимдан хурсандман”, дейди Карлсен.

Ҳамкорлик узоқ муддатга мўлжалланган ва Магнус Карлсен билан қўшма тадбирларни ўз ичига олади.

“Санкт-Паули”нинг асосий жамоаси 2-Бундеслига турнири якунланишига бир тур қолганда 66 очко билан турнир жадвалида 1-ўринни эгаллаб, Германия Бундеслигасига чиқишни уддалади.


Мақола муаллифи

Теглар

шахмат Магнус Карлсен Санкт-Паули

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг