Мағлубият нималигини билмай келаётган Фазлиддин Ғоибназаров эртага жанг ўтказади

Спорт

image

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, эртага Олимпиада чемпиони, бугунги кунда проф рингда фаолият олиб бораётган Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини ўтказади.

Ушбу жангда боксчига америкалик Майкл Фокс рақиблик қилади. Биринчи ўрта ярим вазн тоифасида ўтказиладиган баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлади. 

Бугун мазкур жанг олдидан вазн ўлчаш маросими ташкил этилди. Унга кўра, Фазлиддин Ғоибназаров 141,8 фунт (63,9 кг), Майкл Фокс эса 142 фунт (64, 4 кг) тош босди.

Маълумот учун, Фазлиддин шу кунгача проф рингда 7 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган (4 та нокаут). Майкл Фокс эса 20 маротаба рингга чиқиб, 19 та ғалабага эришган (5 та нокаут). 1 маротаба мағлуб бўлган. У фаолиятидаги ягона мағлубиятни шу йилнинг февраль ойида бошқа бир ўзбек боксчиси Шоҳжаҳон Эргашевдан қабул қилиб олган. 

Фазлиддин иширокидаги жанг эртага, 12 май куни Тошкент вақти билан соат 6:00 дан сўнг бошланиши белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг