Магистратура имтиҳонлари қачон ўтказилиши айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда  2020-2021 ўқув йили учун магистратура босқичига кириш учун ҳужжат топшириш жорий йилнинг 1 июлидан бошланиб, 30 июлгача давом этади. Кириш имтиҳонлари эса 3 – 15 август кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Бекзод Мусаев Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтаётган брифингда маълум қилди.

“Магистратура босқичида ўқишни давом эттириш учун талабгорлар онлайн тарзда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг веб-сайти ва magistr.edu.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. 

Жорий йилда талабгорлар ҳужжат топшириш учун ОТМга келмайди”, дейди Мусаев. 

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланиб, магистратура – 10 425 нафар абитуриентни қабул қилиш белгиланди. Квота бу навбатдаги ўқув йилида 35 фоизга ёки 2720 нафарга ортди. 


Мақола муаллифи

Теглар

магистратура кириш имтиҳони

Баҳолаганлар

2473

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг