Мадуро: “Венесуэла халқи уни қандай улоқтириб юборишини кўриб қўйсин”
Олам
−
21 Февраль 2019
8288Николас Мадуро ўз-ўзини президент дея эълон қилган мухолифатчи Гуайдони масхарабоз деди ва уни Венесуэлада сайловлар ўтказишга чақирди.
Тиббиёт университети битирувчилари олдида нутқ сўзлаган Мадуро “Вашингтон томонидан юборилган бу одам аввало сайловларда қатнашсин ва овоз бераётганда, Венесуэла халқи уни қандай улоқтириб юборишини кўриб қўйсин”, дея таъкидлаб ўтди.
Бундан аввалроқ, Венесуэла раҳбари Вашингтон томонидан уринилаётган хар қандай давлат тўнтаришига йўл қўймаслика ваъда берган эди.
Эслатиб ўтамиз, 8 февраль куни Венесуэла президенти, мухолифат вакиллари мамлакат ҳукумати билан музокара олиб боришдан чўчиётганини таъкидлаган эди.
20 февраль куни Кубанинг Ташқи ишлар вазири Бруно Родригес АҚШ ҳукуматини Венесуэла ҳудудига ўз ҳарбийларини юборганликда айлаб, бутун дунё хамжамиятини Боливар Республикасининг суверенитетини ҳурмат қилиш ва ҳимоялашга чақирди.
LiveБарчаси