Мадуро АҚШда ҳибсда туриб мурожаат қилди

Олам

image

Венесуела Президенти Николас Мадуро АҚШда ҳибсда бўлган ҳолда узоқ танаффусдан сўнг илк бор мурожаат билан чиқди. У бугун, 29 март куни Х ижтимоий тармоғида баёнот эълон қилган.

Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флорес номидан жойланган хабарда улар фуқаролардан келаётган қўллаб-қувватлаш сўзларини олаётгани ва бунинг учун миннатдор экани айтилади.

“Биз сизларнинг хабарларингизни, мактубларингизни ва дуоларингизни олдик. Ҳар бир меҳр ва қўллаб-қувватлов сўзи бизни руҳий жиҳатдан мустаҳкамламоқда. Биз яхшимиз, бардам ва хотиржаммиз”, дейилади мурожаатда.

Шунингдек, Мадуро тинчликни мустаҳкамлаш, миллий бирлик ва мулоқотни кучайтиришга чақирган. Унга кўра, Венесуела ярашув ва ўзаро ҳурмат йўлидан бориши керак.

Аввалроқ, унинг Бруклиндаги метрополитен тергов изоляторида сақланаётгани ҳақида хабар берилган эди. Манбаларга кўра, у деярли тўлиқ изоляция шароитида сақланмоқда.

Мадуро ўз ҳибсга олиниши ноқонуний эканини таъкидлаб, бу ҳақда маълумотни оиласига ва бошқа венесуелалик маҳбусларга етказишни сўраган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ мурожаат Мадуро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг