Мадримовнинг вазнида мутлақ чемпионлик жанги қачон ўтказилиши маълум

Спорт 1633
image

Биринчи ўрта вазн тоифасида WВC, WВА ва IBF камарлари соҳиби Жермелл Чарло (34-1-1, 18 КО) ва WBО чемпиони Браян Кастаньо (17-0-2, 12 КО) ўртасидаги реванш жанги қачон ўтказилиши маълум бўлди. 

Жанг 2022 йилнинг февраль ойида кечадиган баҳс Техас штатида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, боксчиларнинг илк жанги жорий йилнинг июль ойида бўлиб ўтган ва дуранг натижа билан якунланган эди.

Маълумот учун, ушбу вазнда Исроил Мадримов (7-0-0) ҳам рингга кўтарилади. У навбатдаги жангини жорий йилнинг 17 декабрь куни франциялик Мишель Сорога қарши рингга кўтарилади. Соро шу кунгача 38 та жангда иштирок этган ҳамда 35 та 2 мағлубият ва битта дуранг қайд этган. 

Ушбу жанг ғолиби WBA йўналиши бўйича мажбурий даъвогарга айланади ва чемпионлик жангида иштирок этиши мумкин. WBO йўналишида эса австралиялик Тим Цзю (20-0-0) мажбурий даъвогар мақомига эга.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 36
Рейтинг: 3.1
t
×