Мадримовда ғалаба, Аҳмадалиевдан эса омад юз ўгирди
Спорт
−
09 Апрель 2023 16858 1 дақиқа
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов АҚШда навбатдаги жангини ўтказди. Мадримов 10 раунд давом этган жангда Игбокве устидан 100-90, 99-91, 99-91 ҳисобида ғалаба қозонди ва профи боксдаги 9-ғалабасини қўлга киритди.
Мазкур бокс кечасида яна бир ўзбекистонлик боксчи Муроджон Аҳмадалиев ҳам иштирок этди. 12 раунд давом этган чемпионлик жангида Аҳмадалиев очколар бўйича имкониятни бой берди. Ҳакамлар қарорига (118-110, 113-115, 113-115) кўра, филиппинлик боксчи Марлон Тапалес кичик устунлик билан ғалаба қозонди.
Бу жанг Аҳмадалиевнинг профессионал боксдаги илк мағлубияти бўлди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь