Мадримов фаолиятидаги энг муҳим жангни айтди

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов қайси жанг фаолиятида энг муҳими бўлганлигини айтиб ўтди. Спортчи франциялик чарм қўлқоп устаси Мишель Соррога қарши дастлабки тўқнашувини карьерасидаги асосий баҳс ҳисоблашини маълум қилди. 

“Франциялик Мишел Соррога қарши биринчи жангим фаолиятимидаги энг муҳим баҳслардан бири бўлди дея оламан. Бу жанг Ўзбекистонда бўлиб ўтганди. Босим ҳам икки ҳисса кучли эди. Шунингдек, Соррони ютсам чемпионлик жангида қатнашишим керак эди. Унга қарши биринчи жанг учун жуда қаттиқ меҳнат қилдим. Бу мен учун катта тажриба бўлди”, дейди Мадримов.

Маълумот учун, Мадримов ва Сорро ўртасидаги дастлабки жангда ўзбекистонлик боксчининг қўли баланд келганди, бироқ франциялик боксчи жамоасининг талабига биноан жанг қайтадан ташкил қилинди. Иккинчи жангда эса Сорро 3-раундда қоши ёрилиб, баҳсни давом эттиролмаслигини маълум қилганди. Натижада иккинчи тўқнашувда дуранг қайд этилди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 18 январь куни QALAMPIR.UZ сайтига берган интервьюсида Соррога қарши учинчи жанг ўтказилмаслигини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Мадримов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made