Мадридда кучли портлаш юз берди

Олам 7087
image

Испаниянинг Мадрид шаҳридаги турар-жой биносида кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда камида 12 киши жароҳатланди. Бу ҳақда “El País” нашри хабар берган.

Қайд этилишича, портлаш бугун, 6 май куни соат 13:00 да Мадриднинг марказий туманларидан бирида юз берган. 

Ҳодиса оқибатида аввалига 6 киши, кейинчалик эса 12 киши жароҳатлангани маълум қилинди. Турар-жой яқинида тўхтаб қолган машиналар катта зарар кўрган.

Воқеа содир бўлган жой яқинида қутқарув хизматлари яна қурбонлар топилган тақдирда ёрдам бериш учун кўчма шифохона ташкил қилган.

Айни пайтда полиция ҳодиса жойини ўраб олган, ўт ўчирувчилар бинода бошқа зарарлар бор-йўқлигини текширишмоқда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 249
Рейтинг: 2.9
t
×