Мадина Мухторованинг ўғли бўйича ички ишлар матбуот анжумани ўтказилмоқда
Local
−
04 January 2020 12467 1 minute
Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалиб, кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган актриса Мадина Мухторованинг кенжа ўғлининг калтакланиши билан боғлиқ вазият бўйича Юнусобод тумани 7-сони ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари амалга ошириляпти. Бу ҳақда бугун, 4 январь куни шу масала юзасидан ўтказилган брифингда ИИВ вакили Зафар Алимов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, текширув давомида суриштирувчи томонидан ҳодисага алоқадор барчадан тушунтириш хатлари олиниб, ҳолатга ойдинлик киритиб бориляпти.

“Олимжонов Мирфайз олган тан жароҳати юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди. Тиббий экспертиза натижасини кўриб чиқамиз ва суриштирув органи сифатида тан жароҳати етказган шахснинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бера оламиз”, дейди ИИВ вакили.
Васийлик ва ҳомийлик органи вакили Мухлиса Қосимова таъкидлашича, бола хозирда онасидан ажратилмади. Бундай чора она беадаб ҳаёт кечираётган бўлса, боланинг тўғри яшашига халақит берадиган ҳолатлар мавжуд бўлса кўрилиши айтиб ўтилди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August