Маддоҳлик бажармаган ишни гапиришдир – Шуҳрат Ғаниев

Жамият 9717
image

Маддоҳлик бажармаган ишни гапиришдир – Шуҳрат Ғаниев

Фарғона вилояти таркибидаги Сўх анклав ҳудудининг Чашма қишлоғида қўшни Қирғизистон фуқаролари билан юз берган тўқнашувларни “Сўх воқеаси” деб аташ ноўрин. Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев бугун Сўхдаги воқеалар ва вилоятдаги ишсизлик бўйича саволларга жавоб бериб, шундай фикр билдирди.

“Анклав ҳудудда бўлган киши албатта, унинг муаммоларини яхши билади. Чашмадаги ҳолатни Сўх воқеалари деб аталишига қаршиман. Биз қирғизлар билан доимо дўст ва иноқ бўлганмиз. Айни кунларда Сўхда жуда катта ишлар бошланган. Биргина сўхлик ёшларга олий ўқув юртларига кириш учун 500 та квота ажратилганлигининг ўзи ҳам катта воқеадир. Эртага шу олий маълумотли кадрлар туманга келиб, меҳнат қилади. Тараққиётига ўз ҳиссасини қўшади. Туманда ҳозирга қадар 2 минг 500 дан ортиқ ишсизларнинг бандлигини таъминлашга эришилди.

Ишсизлик ҳар қадамда учраши мумкин. Ҳаётда бировга юким тушмасин дейдиганлар ҳам кўп. Асосийси, иш ва даромад топиш инсонни ўзига боғлиқ. Яқинда интернетда Фарғона вилоятида 84 мингдан ортиқ ишсиз хотин-қизлар бор, деган хабар тарқалди. Аммо бу ҳеч қандай асосга эга эмас. Ишсизликни бартараф этиш бу камбағалликни қисқартириш деганидир. Вилоятимизда ҳар йили 60-65 минг ёшлар меҳнат бозорига кириб келмоқда. Демак, олдимизда катта вазифалар бор”, деди Ғаниев.

Вилоят ҳокими маддоҳлик ҳақидаги саволга ҳам жавоб қайтариб, ўзининг шахсий принциплари борлигини ҳам айтиб ўтди.

“Маддоҳлик бажармаган ишни гапиришдир. Мани ўз принципим бор. Кам гапириб, ишда ўзини кўрсатиш керак. Қайсидир ишни бажариб ташлайман деган ваъдаларга ишонмайман. Барча ишлар сўзда эмас амалда бўлиши керак”, деди Фарғона вилоти ҳокими.

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 328
Рейтинг: 3
t
×