Маъюс башоратлар амалга ошмади – Путин
Олам
−
17 Июнь 2022
28662Ҳар қандай йўл билан уни сақлаб қолишга уринишларга қарамай, бир қутбли дунё тартиби даври тугади. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин бугун, 17 июнь куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумидаги чиқиши чоғида айтиб ўтди.
Россия раҳбарининг фикрича, жаҳон иқтисодиёти ва халқаро сиёсатдаги ҳозирги ўзгаришлар “тектоник”дир.
Путиннинг сўзларига кўра, “олтин миллиард” давлатлари бошқа ҳаммани ўзларининг “мустамлакалари” деб билади.
“Ғарбнинг ҳукмрон элитаси иллюзиялар остида ва ўзгаришларни сезишни истамайди. “Олтин миллиард” мамлакатлари ҳали ҳам бошқаларни иккинчи даражали мустамлака деб билишади”, дейди Путин.
Унинг сўзларига кўра, Россия мамлакатдаги иқтисодий вазиятни босқичма-босқич нормаллаштирмоқда.
Президентнинг таъкидлашича, Ғарб “Россия иқтисодини тор-мор этишга” уриниб кўрди, мамлакат саноати ва молиясига зарба берди, аммо бунга эриша олмади.
“Очиғи, бу иш бермади, бўлмади. Фуқаролар ҳамжиҳатлик ва масъулиятни намоён этди. Биз иқтисодий вазиятни босқичма-босқич нормаллаштирмоқдамиз. Россия иқтисодиёти истиқболлари ҳақидаги маъюс башоратлар амалга ошмади”, дейди у.
У, шунингдек, санкциялар босимини “икки томонлама қурол” деб атади.
LiveБарчаси