“Маънавият экспертизаси” цензуранинг янги турими?

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда эндиликда медиамаҳсулотлар ахлоқсизликни тарғиб қилмаслиги учун “маънавий экспертиза”дан ўтказилиши, ҳозирга қадар маънавий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлангани хабар қилинганди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда “Маънавият экспертизаси” лойиҳаси йўлга қўйилаётгани фаол жамоатчилик вакиллари томонидан муҳокама қилинди ва айрим эътирозларга сабаб бўлди. Бу ҳолатга Республика Маънавият ва маърифат маркази расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, мазкур лойиҳа болалар тарбиясига салбий таъсир кўрсатиши ва ўсиб келаётган авлоднинг онгига зарар етказиши мумкин бўлган медиамаҳсулотлар тарқатилишини олдини олишга қаратилган.

“Алоҳида таъкидлаш лозимки, ушбу лойиҳа медиаконтентларнинг ёшлар, айниқса, мактабгача ва мактаб ёшидаги болаларга таъсиридан хавотирланган ота-оналар, зиёлилар, шунингдек, кенг жамоатчилик сўрови, талаб ва ташаббуслари асосида жорий қилинмоқда”, дейилган муносабатда.

Шунингдек, “Маънавият экспертизаси” лойиҳаси медиамаҳсулотларга цензура қўймаслиги таъкидланган. Билдирилишича, экспертларнинг фаолияти медиа контент ишлаб чиқувчилар, ижодий гуруҳлар ва бадиий кенгашлар учун тавсиявий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлади. 

“Бунда оммавий ахборот воситалари, журналистлар, ижодкорлар, блогерларнинг ижод эркинлигига дахл қилинмайди”, дейилади муносабатда.


Мақола муаллифи

Теглар

цензура “Маънавият экспертизаси” лойиҳаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг