Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга янги модда қўшилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилади. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида эълон қилинган Қонун лойиҳасида кўзда тутилган.

Лойиҳага кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс қуйидаги мазмундаги 197-5-модда билан тўлдирилади:

“197-5-модда. Таълим муассасасининг педагогик ходими касбий фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш

Таълим муассасасининг педагогик ходими касбий фаолиятига ноқонуний аралашиш ёки унинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш - фуқароларга энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса - етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - фуқароларга энг кам иш ҳақининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса - ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади”.


Мақола муаллифи

Теглар

кодекс модда

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг