Журналистлар ҳуқуқининг бузилиши жавобгарликка сабаб бўлади
Жамият
−
14 Январь 2020 6318 1 дақиқа
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳаси жойлаштирилди.
Ҳужжатга мувофиқ, кодексга қуйидагича қўшимчалар киритмлмоқда:
Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш:
Журналистлик фаолиятига аралашиш ва тўсқинлик қилиш, журналистни ахборотни тарқатиш ёки тарқатишни рад қилишга мажбурлаш, аккредитация қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш, журналистнинг сўров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузиш, журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйиш базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь