Маҳмуд Муродовнинг дебют жангидан олган даромади маълум қилинди
Спорт
−
30 Сентябрь 2019
10009Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 28 сентябрь куни Дания пойтахти Копенгаген шаҳрида навбатдаги UFC кечасида ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов UFCда дебют жангини ўтказиб, рақиби италиялик Алессио Ди Чирикони очколар ҳисобида мағлуб этганди.
Бугун, 30 сентябрь куни Маҳмуд Муродовнинг ушбу жангдан қанча гонорар олгани эълон қилинди.
Муродов илк жанги учун кафолатланган 10 минг доллар, шунингдек, баҳсда ғалаба қозонгани учун яна 10 минг долларга эга бўлди. "Rebook" билан имзоланган шартнома учун қўшимча 3 минг 500 долларга эга чиқди.
Умумий ҳисобда, Маҳмуд Муродов Алессио Ди Чирикога қарши дебют жангидан 23 минг 500 доллар ишлаб олди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь