Маҳкумлар интернетдан фойдаланиши мумкин бўлади
Жамият
−
30 Октябрь 2022
10746Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига қўшимчалар киритилади. Тегишли қарор лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар электрон давлат хизматлари, шу жумладан, нотариат хизматларидан фойдаланиши учун жазони ижро этиш муассасалари маъмурияти томонидан алоҳида хона ажратилади.
Шунингдек, лойиҳада маҳкумлар учун мазкур хона веб-камера ҳамда дунё ахборот интернет тармоғига уланган компьютер техникаси билан жиҳозланиши келтирилган.
Ушбу қарор лойиҳаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган.
LiveБарчаси