Маҳаллий қурилиш учун охирги 3 ойда қанча трлн сарфлангани айтилди
Жамият
−
25 Апрель 2023
3295Ўзбекистонда сўнги 3 ойда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда 27,6 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган. Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга ошган.
Шунингдек, 2023 йилнинг март ойида 1291 та янги қурилиш корхоналари ташкил этилган. Маълумот учун, қурилиш корхоналарининг энг катта қисми, яъни 7017 таси ёки республикадаги жами корхоналарнинг 20 фоизи Тошкент шаҳрида жойлашган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь