Маҳаллий ҳокимликлар зиммасига қўшимча вазифалар юклатилади

Жамият

onu.bsmfo4i7kl-2

Ҳокимликлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида замонавий ахборот технологиялари кенг жорий этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарор билан тасдиқлаган Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурида келтириб ўтилган.

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли барча ҳужжатлар тайёрланади, қабул қилинади, рўйхатдан ўтказилади, уларга такрорланмайдиган махсус рақам берилади ва автоматик тарзда эълон қилишни назарда тутувчи автоматлаштирилган ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш ҳақидаги ҳужжатлар қабул қилинганидан (расмийлаштирилганидан) кейин бир кун муддатда тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиб бориш тартиби жорий қилинади.  

Ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини амалга ошириш муддати 2020 йил февраль бўлиб, Адлия вазирлиги (Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Садиков), Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Ли), Бош прокуратура (Йўлдошев), Молия вазирлиги (Ишметов) масъул этиб тайинланган.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Маҳаллий ҳокимликлар ахборот технологиялари

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг