Маҳаллабай ишлаш агентлиги Камбағалликни қисқартириш вазирлигига ўтказилади
Жамият
−
05 Октябрь
2469Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилади. Бу ҳақда “Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорида сўз боради.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг туман бўлимлари, туман ҳокимлиги ҳамда МФЙ ўртасида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш бўйича уч томонлама “маҳалла шартнома”лари тузилади.
Бунда ушбу шартномада вазирлик туман бўлими ва ҳокимият – инфратузилмани яхшилаш, аҳолининг даромад манбаини оширишга шароит яратишга, маҳалла раиси – аҳолини ишга жалб қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, жиноятчиликни камайтириш каби вазифаларга масъул бўлади.
Иш берувчиларнинг эҳтиёжини ўрганиш асосида ишсизларни касбларга мақсадли ўқитишни инобатга олган ҳолда Касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади.
Бунда:
- марказларда иш берувчилар талабига мослаштирилган экспресс курслар ташкил этилади ҳамда амалий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш тизими яратилади;
- марказларда халқаро тан олинган дастурлар жорий қилинади ва хорижда тан олинадиган сертификатлар берилиши йўлга қўйилади.
Маълумот учун, Маҳаллабай ишлаш агентлиги 2021 йилда ташкил этилган. Республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш, маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш, ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш агентликнинг асосий вазифалари этиб белгиланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь