“Маҳаллабай” ҳоким ёрдамчисига уй олишда имтиёз берилади

Жамият

image

Бугун, 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури ижросини самарали ташкил этиш, ипотека кредитлашни кенгайтириш ва қурилиш материаллари саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси фаолиятини ташкил этиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Ҳоким ёрдамчилари 1 январдан барча маҳаллаларда фаолиятини бошлайди. Уларнинг ишини самарали ташкил этиш мақсадида:

•    бир йил давомида доимий фаолият юритадиган “Маҳаллабай ишлаш штаби” тузилади;

•    ҳар бир туман ва шаҳарга вазирлик, марказий идоралар ва банклардан 1-3 нафардан масъул ходим бириктирилади. Улар 1 йилга туманга хизмат сафарига юборилади ва иш жойи, ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади;

•    ўзини яхши кўрсатган ҳоким ёрдамчилари ва республика вакиллари мукофотланади, йил натижалари бўйича эса “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишонига тавсия қилинади;

•    уларга ипотека асосида квартира олишда 50 фоизгача субсидия ажратилади;

•    Бош вазир қабулхоналари ва Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги негизида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда туман (шаҳар)ларда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари ташкил этилади.

“Ушбу тизимни самарали йўлга қўйишга барча ҳудуд ва сектор раҳбарлари масъул”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Танқидий руҳда ўтаётган йиғилишда тегишли соҳа ва ҳудудлар раҳбарлари Президентга ахборот берди.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

497

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг