Азизбек Икромов асосий хизмат вазифасига қайтди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Азизбек Исроилович Икрамов ўзининг асосий вазифасига қайтди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га ИИВ Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.

Ўзбекистон Президенти қарори билан Азизбек Исроилович Икрамовга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари вазифасини бажариш юкланганлиги бекор қилинган.

ИИВ Матбуот котибининг маълум қилишича, Азизбек Икрамовнинг бирдан икки вазир ўринбосари бўлиши бир йил давомида эксперимент сифатида амалга оширилган. Эндиликда Икрамов ўзининг асосий хизмат вазифаси – Ички ишлар вазирининг ўринбосарлигига қайтарилган.

Маълумот учун, у 2020 йил февралидан бери ушбу лавозим вазифаларини ҳам бажариб келаётган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Азизбек Икрамов

Баҳолаганлар

413

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар