Маҳалла тизими ходимлари куни белгиланди

Жамият

image

2020 йил 27 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақида Сенат Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда Қўмита аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Маълумотларга кўра, мажлисда Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси доирасида кўриб чиқиш назарда тутилган масалалар муҳокама этилди. Хусусан, Қўмита аъзолари “Маҳалла тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини дастлабки тарзда  кўриб чиқди.

Таъкидланишича, Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси муҳокама этилиши назарда тутилаётган ушбу Қонунга кўра, 22 март Маҳалла тизими ходимлари куни этиб белгиланиши кўзда тутилган.

“Қўмитанинг кўриб чиқилган барча масалалар бўйича тегишли қарорлари қабул қилинди”, дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Сенат Маҳалла тизими

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made