Маҳалла раислари ҳомийлик хайрияларини “таниш-билиш” қилаяптими? Вазирлик кескин изоҳ берди

Жамият

image

Бугун, 8 апрель куни АОКА штабида Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Ушбу брифингда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлардан бирида ҳомийлик хайриялари маҳалла раисларига таниш ёки қариндош бўлган оилаларга берилаётгани ҳақида сўз боради.

“Мазкур марказ Ўзбекистон Республикасига COVID-19 пандимиясидан жабр кўрган аҳолига, биринчи навбатда, эҳтиёжманд оилаларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларни етказишга кўмаклашиш мақсадида жорий этилди.

Маҳалла раисларининг қариндошлари ва танишларига ёрдам кўрсатилмоқда, деган эътирозни қабул қила олмаймиз. Бугун мамлакатимиз синовли кунларни бошдан кечирмоқда. Шундай оғир кунда таниш-билишчилик, таъмагирлик ҳолатларига йўл қўйган ходимларга тизимда ўрин йўқ!”, деди Саодат Боймирзаева. 

Таъкидланишича, бу ҳақида маҳалла раислари ҳудудий бошқармалар орқали Вазир томонидан деярли ҳар куни огоҳлантирилмоқда.

“Агар шундай ҳолатлар кузатиладиган бўлса, вазирликка хабар қилишингизни сўраймиз!”, деди Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари. 

Маълумотларга кўра, ҳар бир ҳудуддан 5 нафар масъулнинг телефон рақами вазирликнинг Telegram’даги Asl kuch birlikda номли расмий канали орқали эълон қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

маҳалла ҳомийлик

Баҳолаганлар

231

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг