Маҳалла раисинг пора олса, додингни кимга айтасан

Жамият

image

Коррупция бу – мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят тури ҳисобланади. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат хизматчилари томонидан шахсий манфаатларни кўзлаб, бойлик орттириш мақсадида халқдан пора олиш, қонунга хилоф пул даромадларини қўлга киритиш тушунилади.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро тумани "С" МФЙ раиси А.Э. эгаллаб турган хизмат мавқеидан фойдаланиб, МФЙ мутахассиси Л.А. билан олдиндан тил бириктириб, "Ж.Ш." фермер хўжалиги иш юритувчиси Ж.Б.ни унинг фермер хўжалиги эксперт режасини бажармаса, унга ажратилган ер майдонларини олиб қўйилиши ҳақида айтиб, эксперт бўйича режасини Бухоро туман ҳокимлигида ишловчи танишлари орқали бажартириб бериш эвазига 800 АҚШ доллари талаб қилиб, МФЙ мутахассиси Л.А. орқали 600 АҚШ доллари ва 1,9 миллион сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳолат юзасидан "С" МФЙ раиси А.Э. ва мутахассис Л.А.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

пора АҚШ доллари

Баҳолаганлар

70

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг