Маҳалла ходимларини рағбатлантириш тартиби белгиланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Вазирлар Маҳкамаси “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорни қабул қилди.

Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгиланган:

•    фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг йиллик меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармасининг (моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағларини инобатга олмаган ҳолда) 10 фоизи миқдоридаги бюджет маблағлари;
•    халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига асосан ажратиладиган маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг 3%и миқдоридаги ажратма;
•    фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг мол-мулкини белгиланган тартибда ижарага беришдан олинган маблағлар;
•    ҳомийлик маблағлари;
•    қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларини рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди. У қуйидагиларни назарда тутади:

•    Жамғарма маблағларининг шакллантиришнинг асосий манбалари ва ушбу маблағлардан фойдаланишнинг мақсади;
•    Жамғарма маблағлари ҳисобидан ходимларга ҳар ойлик устамалар белгилаш ва тўлаш, шунингдек, уларни мукофотлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби;
•    туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш.

Жамғарма маблағлари ҳисобидан шахсий ва рағбатлантирувчи устамалар тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 августдаги “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида” қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Хусусан, ходимлар рейтинг тизимига асосан келгуси чорак давомида 50 дан 100 фоизгача ҳар ойлик устамалар оладилар.


Мақола муаллифи

Теглар

маҳалла

Баҳолаганлар

144

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг