Мьянмадаги тўнтариш қанча боланинг бошига етгани маълум бўлди

Олам

image

Мьянма хавфсизлик кучларининг мамлакатдаги ҳарбий хунтага қарши норозилик намойишларига аралашуви натижасида февраль ойи бошидан бери жами 52 нафар бола ва ўспирин ўлдирилган. Бу ҳақда Мьянмадаги Сиёсий маҳбусларга ёрдам уюшмаси ҳисоботида айтилган.  

Ҳисоботга кўра, сўнгги 24 соат ичида ҳарбийлар бир намойишчини ўлдирган, қурбонларнинг умумий сони 781 кишига етган. 

Шу билан бирга, хунтанинг 3 843 мухолифи ҳибсда қолмоқда ва 1 561 кишини ҳибсга олишга ордер берилган. 

Ҳибсга олинганлар орасида Аракан штати собиқ сиёсий етакчиси Ни Пунинг қизи Мо Хсан Суу Чжи ҳам бор. 

Ни Пу оиласининг аъзоларига иқтибос келтирган ҳолда хабар берилишича, қиз кеча Хледан шаҳридаги ўз уйида ҳибсга олинган. 

Мьянмадаги тўнтариш 

Мьянмада жорий йилнинг 1 февраль куни армия Ташқи ишлар вазири ва давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ва бошқа юқори лавозимли амалдорларни ҳибсга олиб, ҳокимиятни эгаллаб олганини эълон қилди. Ҳозирда мамлакатда ҳокимият Мьянма Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Мин Аун Хлайннинг қўлида. 

Ҳарбийларнинг таъкидлашича, давлат тўнтариши 2020 йил 8 ноябрда бўлиб ўтган сайловларда катта миқдордаги фирибгарликлар ҳақидаги даъволарга жавобдир. Тўнтаришдан кейин мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинди. 

Мьянмани бир йил давомида ҳарбий хунта бошқаради. Мамлакатдаги ҳарбий тўнтариш оқибатида 24 вазир ва уларнинг ўринбосарлари ўз лавозимларидан маҳрум бўлди. Кейинчалик, 1 апрель куни ҳарбий хунта бир ойлик сулҳ эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

тўнтариш Мьянма

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг