“Lyubaya biznes xorosha” ва яна 2 та МЧЖ мансабдорларига жиноий иш очилди
Жамият
−
02 Июнь 2021
10458“Lyubaya biznes xorosha”, “Plati-leti”, “S 707” ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, “Lyubaya biznes xorosha”, “Plati-leti”, “S 707” ва бошқа МЧЖлар мансабдор шахсларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши (ЖКнинг 179, 184, 189-моддалар) юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Терговга аралашиш ва тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йил Адлия вазири Русланбек Давлетов ОАВ вакиллари ва блогерлар билан учрашиб, 2019 йилда “Lyubaya biznes xorosha” МЧЖ рўйхатга олинганини айтиб ўтганди. Ушбу МЧЖ 3 млрд сўм устав фонди билан тадбиркорлик фаолиятини бошлаган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15