Адлия вазири: “Любая  бизнес хараша” деган корхоналар рўйхатга олинди 

Жамият

image

Адлия вазири Русланбек Давлетов ОАВ вакиллари ва блогерлар билан учрашиб 2019 йилда вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот берди. Ҳукуматнинг Бош юристи бизнесни юритишдаги ютуқлар ва эркинликлар ҳақида маълумот берди. 

“Давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича дунё миқёсида 190 давлат ичидан 8-ўринни олдик. Ўзингиз ҳам кўриб турибсизки, хоҳлаган одам интернет орқали “Любай бизнес хараша” деган МЧЖлар рўйхатдан ўтказилган ҳолатлар бўлди. Бу енгиллик дегани, чунки сиз фирмангизни интернет орқалир рўйхатдан ўтказяпсиз. 

Давлат хизматлар марказида биз ҳисобрақамни ҳам очиб беряпмиз. Банкка ҳам бориш шарт эмас. Муҳр ва штамп талаб қилиш бекор бўлди. Устав капиталига бўлган талаб пасайтирилди. Марказда электрон тизим ишга туширилди. Ҳар бир келган мижознинг ўзи бизга баҳони беряпти”, дейди Адлия вазири.

Маълумот ўрнида, Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш 2020” (Doing Business 2020) йиллик рейтингида Ўзбекистон корхоналарни рўйхатдан ўтказиш масаласи бўйича 96,2 балл олиб глобал рейтингда 8-ўринни эгаллади.

Адлия вазирининг маълум қилишича, вазирлик томонидан 2013-2017 йилларда, яъни 5 йилда 500 та қонунчилик ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган бўлса, қонунчиликни такомиллаштириш бўйича охирги 2 йилнинг ўзида бу кўрсаткич қарийб 500 тани ташкил этган.


Мақола муаллифи

Теглар

ОАВ Адлия вазири Русланбек Давлетов

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made