Лунин “Реал”ни тарк этмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ва Украина терма жамоаси дарвозабони Андрей Лунин “қироллик клуби”ни тарк этиш ҳақида ўйламоқда. Бу ҳақда “Todofichajes” хабар берди.

Манбага кўра, 25 ёшли дарвозабон бельгиялик Тибо Куртуа соясида қолишни истамаяпти, Тибо тез орада сафга қайтади. 

Лунин “Манчестер Юнайтед” унга қизиқиш билдираётганидан хабардор ва инглиз клубига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. “Манкунианликлар” футболчига Мадриддагидан кўра фойдалироқ шартнома таклиф қилишга тайёр. 

Андрейнинг “қаймоқранглилар” билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзида тугайди. Унинг бозор қиймати 16 миллион еврони ташкил қилади. Испания чемпионатининг жорий мавсумида Лунин 20 та ўйин ўтказиб, 13 та гол ўтказиб юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Андрей Лунин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг