“Лукойл“ МЧЖ баҳсли ҳолат атайин уюштирилган бўлиши мумкинлигини айтмоқда

Жамият

image
“Қўйлар подаси... Кетинг қишлоғингизга” – “ЛУКОЙЛ” мансабдори ўзбек ишчиларини ҳақоратлаганига чора кўриладими? north_east

“Қўйлар подаси... Кетинг қишлоғингизга” – “ЛУКОЙЛ” мансабдори ўзбек ишчиларини ҳақоратлаганига чора кўриладими?

Шу кунларда “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ раҳбар ходими томонидан Қашқадарё вилоятида жойлашган Жарқудуқ мажмуаси ишчилари шаънига ҳақоратли сўзлар айтаётгани муҳрланган видеолавҳа тарқалди. 

Видеолавҳага нисбатан ижтимоий тармоқларда турли муносабатлар кўпаймоқда. Ҳақоратларга керакли чора кўриш борасида “Адолат“ СДП ҳамда “Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати томонидан ҳам муносабат билдирилди. 

“Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ раҳбар ходимининг номақбул ҳаракатини компания вакили ЎзА мухбирига қисқача изоҳлаб берди. 

“Компаниямизда юз берган ушбу ҳодисадан хабардормиз. Айни дамда бу иш юзасидан тегишли текширувлар олиб борилмоқда. Текширув натижалари ўрганилгач, чора кўрилади ва бу ҳақда компаниямиз баёнот беради”, деди исм-шарифини сир тутган матбуот хизмати ходимаси.

"Видеолавҳада ҳақоратланганлар ва ҳақоратлаётган шахс маълум бўлишига қарамай, нима учун қўшимча текширувлар олиб борилмоқда", деган саволга эса матбуот хизмати вакиласи қуйидаги жавобни берди:

“Видеолавҳада ҳаммаси аниқ, равшан бўлса-да, ходимимиз уни қай ҳолатда айтганини аниқлашимиз керак бўлади. Балки, бу атайин уюштирилган бўлиши мумкин”, деди матбуот хизмати ходимаси. 

Яқин вақт оралиғида ушбу ҳолат юзасидан “Лукойл Узбекистан Оперейтинг Компани” МЧЖ нинг махсус баёноти кутилмоқда.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

LUKOYL

Баҳолаганлар

48

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар