Лукашенконинг одами Беларусь Шарқий Европадаги вазиятдан безовта эканини айтди

Олам

image

Украинадаги можаро Шарқий Европа минтақасини беқарорлаштирувчи асосий омил бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Беларусь Ташқи ишлар вазири Сергей Алейник Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши, Мудофаа вазирлари кенгаши ва Хавфсизлик кенгашлари котиблари қўмитасининг Минскда бўлиб ўтган қўшма йиғилиши якунлари бўйича маълум қилди.

“Украинадаги можаро Шарқий Европа минтақасида оғриқли нуқта ва асосий беқарорлаштирувчи омил бўлиб қолмоқда”, дейди у журналистларга. 

Вазирнинг таъкидлашича, айни пайтда КХШТнинг жанубий чегаралари терроризм ва экстремизм, наркотик моддалар савдоси, ноқонуний миграция каби трансмиллий характердаги кўп ва хилма-хил хавф ва таҳдидларга дучор бўлмоқда. 

“Ушбу энг мураккаб геосиёсий шароитда Беларуснинг КХШТга раислигининг саъй-ҳаракатлари ташкилотга аъзо давлатларнинг ҳамжиҳатлигини оширишга, масъулият зонамиздаги беқарорликнинг олдини олиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга ва хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган эди. Бу Беларусь раислигининг “тинчлик ва хавфсизлик йўлида бирдамлик ва ҳамкорлик орқали” шиори бўлишига сабаб бўлди”, дейди Алейник. 

КХШТга 2023 йилда ташкилотга раислик қиладиган Беларусдан ташқари Россия, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон аъзо. 


Мақола муаллифи

Теглар

КХШТ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг