Лукашенко зудлик билан оиласини Туркияга олиб кетди – ОАВ

Олам

image

23 июндан 24 июнга ўтар кечаси Беларусь фуқароси Александр Лукашенкога тегишли бўлган самолёт Туркиянинг Бодрум шаҳрига учди. Бу ҳақда “Главред.Инфо” нашри хабар берди.

Айтилишича, Александр Лукашенкога тегишли бўлган EW-301PJ давлат самолёти тунги соат 00:01 да Минскдан ҳавога кўтарилиб, эрталаб соат 05:15 да Бодрум аеропортига қўнган.

"Айни пайтда Лукашенконинг самолёти Туркияга етиб келди. Беларусь ҳукуматининг EW-301PJ самолёти Минскдан ярим тунда ҳавога кўтарилиб, эрталаб соат 5 да Бодрумга қўнди. Бу самолётдан Беларусь раҳбарининг оиласи фойдаланмоқда", деб ёзган Украиналик журналист Андрей Саплиенко ўзининг Telegram-каналида.

Манбага кўра, Лукашенконинг бу қарори катта эҳтимол билан Россиядаги ҳарбий тўнтариш билан боғлиқ.

Аввалроқ, Владимир Путин бугун, 24 июнь куни Александр Лукашенко билан мамлакатдаги вазият юзасидан телефон орқали мулоқот қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 24 июнь куни “Вагнер” жангчилари Ростовдаги Жанубий ҳарбий округ штаб-квартирасини эгаллаб олди. Бунинг ортидан Россия Мудофаа вазирлиги “Вагнер” ҳужум отрядлари жангчиларига, Президент Владимир Путин эса россияликларга мурожаат билан чиқди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси Россияда бўлиб турган фуқароларини огоҳлантирди.

Иброҳимжон Ғаффоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Туркия Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made