Лукашенко “янги оғаси” билан учрашади

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко жорий йилнинг 28 февралидан 2 мартигача Хитойда давлат ташрифи билан бўлиб, ХХР раҳбарияти билан икки томонлама муносабатларни ва халқаро масалаларни муҳокама қилади. Бу ҳақда бугун, 25 февраль куни Беларусь Президенти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ташриф доирасида савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма кенг кўламли лойиҳаларни амалга ошириш, сиёсий соҳада ўзаро ҳамкорлик қилиш, ҳозирги халқаро вазиятдаги энг кескин чақириқларга жавоб беришга асосий эътибор қаратилади. Президент маъмурияти Пекинда Лукашенко Хитойнинг мансабдорлари, етакчи корпорациялари раҳбарияти билан ҳам бир неча учрашувлар ўтказишини маълум қилган.

“Давлатлар раҳбарлари эришилганларни таҳлил қилиб, муносабатларда янги босқичга кўтарилиш салоҳиятини амалда максимал даражада татбиқ этишни кўриб чиқади”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, Лукашенко Си Цзиньпин билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар олиб бориши, якунда муҳим йўналишлардаги ҳужжатлар тўплами имзоланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 2022 йилнинг сентябрь ойида Самарқанддаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасидаги икки томонлама учрашувда Беларусь ва Хитой раҳбарлари “Ўзаро муносабатларни янги босқичга – кенг қамровли стратегик ҳамкорлик даражасига кўтариш тўғрисида” қўшма декларацияни қабул қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 февралида Лукашенко Хитойнинг Украинадаги уруш учун тинчлик режаларига бутун дунё катта эътибор қаратиши кераклигини айтган эди.

Алибек Бейжанов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг