Лукашенко Путинга нима совға қилганини айтди

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Россия Президенти Владимир Путинга юбилейи шарафига Беларусь тракторини совға қилади. Бу ҳақда у Санкт-Петербургдаги МДҲнинг норасмий саммитига келганида журналистларга маълум қилди.

“Трактор [совға қиламан]. Мен ишлайдиган – “Беларусь”. Энг зўр, қўлда йиғилган”, дейди Лукашенко журналистларнинг совға ҳақидаги саволига жавобан.

Беларусь раҳбарининг аниқлик киритишича, машинада муайян ишларни бажариш учун турли “тишлар” мавжуд.

“Уларнинг “тишлари”, биласизми, миллионта. Шунинг учун у ихтиёрга кўра. Аммо мен унга битта “тиш”ни таклиф қиламан – тиргак, сеялка. У кўп қиррали”, дейди Лукашенко.

Журналистлар билан суҳбатда Лукашенко саммитга Россиянинг AURUS машинасида келганини ҳам таъкидлаган.

“Пул Первого” Telegram-каналида кун қаҳрамони учун трактор сертификати сурати чоп этилди. Бу BELARUS 1523.3 модели, сертификатда шундай дейилган: 

“Россия Федерацияси Президенти Владимир Владимирович Путинга юбилей шарафига”.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 октябрь куни Владимир Путин 70 ёшни қаршилади. У юбилейида МДҲ давлатлари раҳбарларини Санкт-Петербургда норасмий учрашувга таклиф қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

698

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made