Лукашенко Путиндан НАТОга муносиб жавоб қайтаришни сўради

Олам 15791
image

Бугун, 25 июнь куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия етакчиси Владимир Путинга мурожаат қилиб, НАТОнинг ядровий қурол олиб юра оладиган самолётларининг ўқув парвозларига муносиб жавоб беришни сўради. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

“Бизни ядро каллаклари ва ядро зарядларини олиб юришга ўргатилган АҚШ самолётлари, НАТО самолётларининг ўқув парвозлари масалалари жуда хавотирга солмоқда. Мен сиздан бу нарсаларга анниқ жавоб бериш ҳақида ўйлаб кўришингизни сўрайман. Улар [НАТО] ядро каллакларини олиб юришни ўрганяпти, илтимос, бизга ҳеч бўлмаганда самолётимизни мослаштиришга ёрдам беринг”, дейди Лукашенко.

Лукашенконинг таъкидлашича, Беларусь “Брестдан Владивостокгача бўлган ҳудудни ҳимоя қилиш учун энг жиддий қуроллардан фойдаланишга тайёр бўлиши керак.

Путин ҳозирча бунга аниқ жавоб қайтаришда эҳтиёж йўқлигини таъкидлади.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 724
Рейтинг: 3
t
×