Лукашенко Путин билан учрашиш учун Россияга борди
Олам
−
01 Август 4651 1 дақиқа
Беларуслик Александр Лукашенко бугун, 1 август куни Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиш учун Санк-Петербургга борди. Бу ҳақда Лукашенкога яқин бўлган “Пул Первого” канали хабар берди.
Лукашенкони аэропортда Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко кутиб олди. Беларуслик меҳмон расмий кийимда эмас эди.
Маълумотларга кўра, Лукашенко ва Путин яккама-якка форматда норасмий муҳитда учрашуиб, Беларусь-Россия муносабатларини ривожлантириш, иттифоқ лойиҳалари, халқаро кун тартиби ва минтақавий хавфсизлик масалаларига оид масалаларни муҳокама қилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Путин ва Лукашенко охирги марта жори йил июнь ойи охирида Минскда Евроосиё иқтисодий форуми ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида учрашган.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь