Лукашенко Олимпия ўйинларида шов-шув кўтарган белaруслик спортчи ҳақида гапирди

Олам

image

Хабарингиз бор, беларуслик спортчи Кристина Тимановская спорт амалдорларини танқид қилгани учун, ўзига нисбатан босимлар бўлгани ва мажбурлаб Япониядан олиб чиқиб кетилаётганини айтиб, Халқаро Олимпия Қўмитасига ёрдам беришларини сўраб мурожаат қилган эди. 

Беларусь Президенти Aлександр Лукашенко Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари пайтида спортчи Кристина Тимановская билан  юз берган  ҳолатга муносабат билдирди. 

“Тимановскаяга 2020 йил Президент стипендияси берилган эди. Бундан ташқари уни Миллий олимпия терма жамоаси таркибига киритгандик.  У мустақил фикр юритмаяпти. Aгар кимдир томонидан назорат қилинмаганида ўзи бундай фикр юритмас эди. Aэропортга уни ҳеч ким мажбурлаб олиб бормаган", дейди Лукашенко.

Аввалроқ, Тимановская Беларусь спорт амалдорларини танқид қилган. Бунинг сабабини эса бир нечта кучли спортчилар раҳбарларнинг хатолари туфайли Олимпия ўйинларида қатнаша олмагани билан изоҳлаган.

Шундан сўнг, спортчини Япониядан мажбуран олиб кетишган. Беларусь енгил атлетика терма жамоаси мураббийлар штаби Кристина Тимановская Токио Олимпиадасида иштирок этмаслигини маълум қилишган. 200 метрлик саралаш пойгалари ва 4х400 метрли эстафетада қатнашиш учун топширилган аризалар қайтариб олинган. Шифокорларнинг фикрига кўра, спортчи “ҳиссий ва психологик ҳолати” яхши эмаслиги учун мусобақани тарк этган.

Тимановскаянинг таъкидлашича, шифокорлар уни текширмасдан шунақа хулосага келган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1125

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг