Беларуслик спортчи мамлакатга қайтмоқчи эмас. У сиёсий бошпана сўрамоқда
Спорт
−
03 Август 2021
4182Беларусь Республикаси номидан Токио Олимпиадасида иштирок этган Кристина Тимановская ўзига нисбатан бўладиган босимлар сабабли. Мамлакатга қайтмоқчи эмас ва унинг турмуш ўртоғи аллақачон Беларусни тарк этиб, Киев шаҳрига жўнаб кетган. Бу ҳақда “Sports.ru” нашри маълум қилди.
Гап шундаки, аввалроқ Тимановская Беларусь спорт амалдорларини танқид қилган. Бунинг сабабини эса бир нечта кучли спортчилар раҳбарларнинг хатолари туфайли Олимпия ўйинларида қатнаша олмагани билан изоҳлаган.
Шундан сўнг, спортчини Япониядан мажбуран олиб кетишган. Беларусь енгил атлетика терма жамоаси мураббийлар штаби Кристина Тимановская Токио Олимпиадасида иштирок этмаслигини маълум қилишган. 200 метрлик саралаш пойгалари ва 4х400 метрли эстафетада қатнашиш учун топширилган аризалар қайтариб олинган. Шифокорларнинг фикрига кўра, спортчи “ҳиссий ва психологик ҳолати” яхши эмаслиги учун мусобақани тарк этган.
Тимановскаянинг таъкидлашича, шифокорлар уни текширмаган. Спортчи Халқаро Олимпия Қўмитасини уни тушунишга чақирди.
“Мен ХОҚдан ёрдам сўрайман, менга босим ўтказилди ва улар менинг розилигимсиз Япониядан олиб чиқмоқчи бўлишди. Мен ХОҚдан бу масалага аралашишни сўрайман. Мен Беларусда қамоққа тушишдан қўрқаман, ўз хавфсизлигимдан хавотирдаман”, дея ёзган Тимановская.
ХОҚнинг хабарига кўра, Тимановская полицияга мурожаат қилган ва аэропорт меҳмонхонасида тунаган.
Маълумот ўрнида, Тимановскаянинг ўзига Европанинг бир қанча давлатлари сиёсий бошпана таклиф қилган. Франция ташқи ишлар вазирлиги Тимановскаяга сиёсий қочқинлик мақомини беришга тайёр эканлигини маълум қилган.
Шунингдек, жорий йилнинг 29 июль куни Беларусь Президенти Александр Лукашенко спортчи ва мураббийларни танқид қилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь