Лукашенко “катта оғаси” билан нималарга келишиб олди? 

Олам

image

Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ва Александр Лукашенко кеча, 9 май куни телефон орқали суҳбатлашди.  

Суҳбат чоғида улар тез орада учрашишга келишиб олган. 

"Александр Лукашенко ва Владимир Путин Беларусь ва Россия Федерациясининг ички ҳолати тўғрисида ҳам фикр алмашди. Президентлар яқин кунларда учрашишга ва мамлакатлар олдида турган мавжуд муаммоларни муҳокама қилишга келишиб олди", дейилган хабарда. 

Аниқлик киритилишича, давлатлар раҳбарлари суҳбат давомида Украина ҳудудидаги вазиятга, шунингдек, ушбу мамлакатнинг НАТО билан яқин ҳамкорлик қилишга интилишига тўхталиб ўтган. 

Владимир Путин ва Александр Лукашенко кейинги ойларда режалаштирилган қўшма тадбирлар жадвалини ҳам муҳокама қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Александр Лукашенко ва Владимир Путин сўнгги бор жорий йил апрель ойининг охирларида учрашганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Путин Лукашенко

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг